Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади

    Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади: 

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;

    2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.

    Мазкур муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига мустақил юридик шахс мақоми ҳамда улар фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади.

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади.

    Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг кузатув кенгаши тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган етказиб берувчилар (давлат ва нодавлат)ни, харид қилинадиган тиббий ёрдамлар ҳажмини мустақил белгилайди ва ўз бюджетини шакллантиради.

    Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади.

    Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.

    Соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates