баннер
23 апр 2025
21:10

    “Фахрий донори“ кўкрак нишони билан тақдирланганларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи бериляпти

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисда депутатлар томонидан Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

    Қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори“ кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи бериляпти.

    Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши донорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантиришга хизмат қилади.

    Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech