“Десантис расман Оқ уй раҳбарлиги учун курашга киришади”, деб ёзади The Wall Street Journal нашри.
Журналистларнинг хабар беришича, Флорида губернатори жамоаси Федераль сайлов комиссиясига ариза беради, шунингдек, сайлов кампанияси учун маблағ йиғиш бўйича тадбирлар ўтказади.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Мутахассислар Десантисни Республикачилар партиясидан сайловларда номзодлик учун курашда мамлакатнинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг асосий рақобатчиси деб ҳисобламоқда, деб хабар беради mir24.tv.