Форс кўрфази минтақасидаги йирик авиакомпания билан алоқалар йўлга қўйилади

    Транспорт 27 октябр 2022 1406

    Ўзбекистон элчихонасида «Jazeera Airways» авиакомпаниясининг Ўмондаги вакиллари Марал Торкгашгаи ва Шайн Томас билан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда мамлакатимизга хорижий сайёҳлар сонини ошириш, Ўмон ва Форс кўрфази минтақаси бозорларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, Ўзбекистон аэропортларида хорижий авиаташувчилар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Жумладан, «Jazeera Airways» авикомпанияси вакилларига Самарқандда ишга туширилган янги халқаро аэропорт ва у ерда жорий йил 1 октябрдан бошлаб «Очиқ осмон» режими жорий этилгани маълум қилинди.

    «Jazeera Airways» авикомпанияси вакиллари Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни ривожланириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.

    — Ҳозирги кунда авиакомпания томонидан сайёҳлар учун арзон ва қулай рейслар таклиф қилиняпти. Келгусида парвозлар сони ва йўналишларини янада кенгайтириш режалари ўрганиляпти, — деди Марал Торкгашгаи. — Бу борада Ўзбекистон бозори муҳим йўналиш сифатида кўриляпти.

    Томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича алоқаларни янада ривожлантириш ва тегишли ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этишга келишиб олди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates