Францияда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошмоқда

    Бугун мамлакатда 12 857 киши COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Бу аввалги кунга нисбатан 39 кишига кам. Сўнгги 24 соат ичида касалхоналарда коронавирус инфекциясидан 32 нафар бемор вафот этди.

    Францияда COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар сони ўсишда давом этмоқда. Хусусан, чоршанба куни 38 250 нафар кишида инфекция қайд этилди. Бу бир ҳафта ичида касалланиш тахминан 13 фоизга ошганини кўрсатади, деб хабар беради Ouest-France газетаси.

    ОАВда қайд этилишича, «Эпидемия, айниқса, ўқув йили бошланиши билан ёшлар орасида қайта кучаймоқда».

    Газета Франция миллий соғлиқни сақлаш агентлигининг сўнгги маълумотларига таянади. Унга кўра 12 дан 18 сентябргача бўлган даврда мамлакатда касалланиш даражаси 100 000 аҳолига 292 ҳолатни ташкил этди. Бу бир ҳафта ичида 57 фоиз ўсишни англатади. Агентликнинг қайд этишича, бу кўрсаткич Франциянинг Европа қисмининг барча департаментларида, айниқса шимолий ярмида ортиб бормоқда.

    Шу билан бирга, шифохоналарда касалхонага ётқизишнинг секин камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Бугун мамлакатда 12 857 киши COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Бу аввалги кунга нисбатан 39 кишига кам. Сўнгги 24 соат ичида касалхоналарда коронавирус инфекциясидан 32 нафар бемор вафот этди. Францияда пандемия бошланганидан бери COVID-19 туфайли жами 154 824 киши вафот этган.

    Маълумот учун, чоршанба куни Ўзбекистонда 21 нафар кишида коронавирус аниқланди. Сиз ҳам COVID-19'га қарши эмланинг ҳамда ўзингиз, оила аъзоларингиз ва жамият саломатлигини асранг!

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates