Фуқаро профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди

    Хавфсизлик 31 май 2023 1068

    Тан жароҳати олганига қарамасдан инспектор ўзининг ҳаётига тажовуз қилган тартиббузарни зарарсизлантирди.

    Жорий йилнинг 30 май куни соат 16:00 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Ҳамкорлик" маҳалласи раисининг яшаш уйига, ушбу маҳаллада яшовчи 1976 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, гиёҳванд шахс сифатида профилактик назоратга олинган А.И., маст ҳолда бостириб кириб, маиший муаммоларини рўкач қилган ҳолда маҳалла раиси ва уйда бўлган оила аъзоларининг тинчлигини бузиб, жанжал кўтарган.

    Чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган маҳалла профилактика инспектори капитан Ғофур Бердиев, тартиббузар фуқаро воқеа жойидан номаълум томонга қочиб кетганлигига гувоҳ бўлган.

    Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, шу куни соат тахминан 19.00ларда тартиббузар А.И. ўз уйига қайтиб келганлиги аниқланиб, у билан профилактик суҳбат ўтказиш ҳамда маҳалла раисига нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштириш мақсадида тартиббузарнинг хонадонига борган капитан Бердиев, хонадон эгасининг кескин қаршилигига учрайди.

    Хонадон эгаси, болта билан профилактика инспекторига ҳужум қилиб, унинг чап қўл тирсагини яралаганига қарамасдан, жисмоний куч ишлатилиб, ҳуқуқбузар зарарсизлантирилган.

    Шундан сўнг, капитан Бердиев хонадон қўшнилари ва воқеа жойига етиб келган ҳамкасблари ёрдамида шифохонага етказилган. Тиббий кўрик натижасида чап тирсак пастки қисми суякларининг очиқ цинганлиги ва қон томирларини кесилиши оқибатида кўп қон йўқотганлиги аниқланиб, тезкорлик билан тегишли муолажалар кўрсатилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

    Ҳаётини хавф остига қўйиб жиноятчини зарарсизлантирган профилактика инспектори капитан Ғофур Бердиевни рағбатлантириш масаласи кўрилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates