Футбол бўйича ДХХ кубогининг саралаш босқичига старт берилди

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети стадионида Чирчиқ шаҳридаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг мини – футбол ва футбол турлари бўйича Чирчиқ шаҳар саралаш босқич беллашувларига старт берилди.

    Уюшмаган, кам таъминланган ва айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида старт олган мазкур ДХХ кубогининг дастлаб, тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

    Юқори савияда ташкил этилган очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишиб, футбол жамоаларига ғолиблик сари боришлари учун омадлар тилашди.

    Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур ДХХ кубогининг саралаш мусобақаси дастлаб, Чирчиқ шаҳридаги 4та сектор кесимида 44 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Ғолиб жамоалар шаҳар, вилоят ва республика босқичларида иштирок этишади.

    Мусобақаларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг апрель-май, иккинчи босқичи июнь-июль ойларида ҳамда учинчи финал босқичи августь ойида ўтказилиши режалаштирилган

    Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates