Футзал бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ЖЧ чипталарини онлайн сотиб олиш учун сайт яратилди

    Тизим 24/7 режимида ишлайди, хавфсизлик ва шаффофлик ноёб QR-кодлар ва арена хавфсизлик тизимлари билан интеграциялашув орқали таъминланади.

    Бу ҳақда "UZINFOCOM" хабар берди.

    Ўзбекистонда ўтадиган Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги, УЗИНФОCОМ ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда ўйин чипталарини сотиш платформаси ва чипталарни текшириш тизими ишлаб чиқилди.

    Futsal2024.uz платформаси интернет орқали чипталарни қулай ва осон харид қилиш имкониятини беради, қулай интерфейс билан таъминланган, ўйинларни ва ареналардаги жойларни осон танлаш, турли тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш имконини яратади.

    Жаҳон чемпионати Марказий Осиё минтақасида илк бор Ўзбекистонда жорий йилнинг 14-сентябрь — 6-октябрь кунлари бўлиб ўтади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates