ФВВ Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирди

    Яшил сайёра 11 октябр 2023 1602

    Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 12-13 октябр кунлари республика ҳудудида кучли ёмғирлар ёғиши кутиляпти.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Жумладан:

    Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

    Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

    Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

    Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

    Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

    Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

    Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

    Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

    Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

    Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates