Шунингдек, тадбир давомида бутун дунёда сифатли мева ва сабзавотларига талаб юқорилиги таъкидланди. Хусусан, «Landgard AG» компанияси томонидан импорт қилинадиган— қовун, тарвуз, помидор, ўрик, манго ва авокадолар талабгор маҳсулотлар ҳисобланади.
Ўзбекистон вакиллари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда келгусидаги режалар бўйича маълумотлар берилди. Меҳмонларга кейинги йил январь ойида бўлиб ўтадиган «Яшил ҳафталик—2023» кўргазмасида қатнашиш таклифи билдирилди.
Мулоқот якунида икки томон келгусидаги режаларга тўхталиб, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.