“Ғишткўприк“ божхона постдан фуқаро “оздирувчи кофе маҳсулотлари“ олиб ўтмоқчи бўлди

    “Ғишткўприк“ чегара божхона пост орқали пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 14 дона кўк рангли пакетларга солинган “оздирувчи кофе маҳсулотлари“ борлиги аниқланди.

    Қайд этилишича, Божхона қўмитаси Марказий лабораториясининг хулосасига кўра, жами 3 221, 36 грамм бўлган вазн йўқотиш учун мўлжалланган “кофе маҳсулотлари“ таркибида “сибутрамин“ кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди.

    Маълумот учун: “Сибутрамин“ моддаси- 2019 йил 27 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир этувчи моддалар айланишини тартибга солиш тўғрисида“ги 818-сон қарорида келтирилган рўйхатга кўра, республика ҳудудига муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи моддаларга киритилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates