Бухорода салкам 54 млн сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан вилояти ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

    Тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги «Исузу» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

    Натижада, мазкур транспорт воситаси юкхонасига хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 14,4 минг дона петарда ва 112 дона салютлар ортилгани аниқланди.

    Вақтинча сақловга олинган мазкур пиротхеника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра салкам 54 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

    Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates