баннер
15 мар 2025
00:49

    Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    Маълумотларга кўра, божхоначилар йил бошидан буён 790 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйган.

    Қайд этилишича, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда машинадаги ҳайдовчи ва йўловчининг чўнтагидан полиэтилен ўрамларда жами 165 гр. оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Яшнобод туманидаги офислардан бирида ўтказилган тезкор тадбирда бу ерда 953 гр. оғирликдаги “гашиш” ва уларни ўлчашда фойдаланилган электрон тарози борлиги аниқланди.

    Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказиш давомида ҳайдовчи автотранспорт кабинасидаги орқа ўриндиқ остида 37 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини яшириб қўйганлиги фош бўлди.

    Ҳозирда, юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech