Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали фуқаро бошқарувида ҳаракатланган енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспорт воситасининг орқа эшиги ички қопламасида, хуфиёна яшириб жойлаштирилган, 1 дона зарли қоғоз ўрамида 529 гр. гашиш гиёҳвандлик воситаси фош этилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.