Лого Лого-пв-уз

    Гулистонлик Тўлқин Тўраев ва Робия Тўраевалар хонадонида уч эгизак дунёга келди

    Саломатлик 30 май 2022 833

    Жорий йил 4 январда Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани «Анорзор» маҳалласида яшовчи 27 ёшли Мафтуна Тошпўлатова бирваракайига 3 нафар, икки нафар қизалоқ, бир нафар ўғил боланинг онасига айланганди.

    Муҳаммад Карим олган суратлар

    Орадан унча кўп вақт ўтмади. Ана шундай бахт Гулистон шаҳридаги «Боғишамол» маҳаллада истиқомат қилаётган Тўлқин Тўраев ва Робия Тўраеваларга ҳам насиб этди. Улар ҳам «анорзор» лик Мафтуна каби, Мадина, Мустафо, Мубиналарнинг севимли ота-онасига айланди.

    Сирдарё вилоят перинатал маркази директори, акушер-гинеколог Ханифа Содиқова, марказ акушерлари Юлдуз Укибаева, Светлана Мусабекова ёрдами билан чақалоқлар жарроҳлик йўли билан ўтказилган туғруқ амалиёти натижасида 15 майда дунёга келтирилган.Туғилганда болаларнинг вазни 1,6 —1,9 килограммдан ошмаганлиги боис, улар ўн беш кун мобайнида марказ врачлари ва ҳамширалари назоратида бўлди. Айни вақтга келиб Мадинани вазни 1,83 килограммни, ўртанчаси Мустафони вазни 2,37 килограммни, энг кичиги Мубинани вазни эса 1,8 килограммни ташкил этяпти.

    — Чақалоқларни саломатлиги яхши, — дейди марказ директори Ханифа Содиқова. — Уларга белгиланган тартибда тиббий хизмат кўрсатилди. Ўн беш кун мобайнида шифокор ва ҳамширалар назоратида бўлди. Бугун эса уларга жавоб беряпмиз. Энди улар, оила шифокори назоратида бўлади. Белгиланган тартибда чақалоқлар парваришига ёрдам бериб, ўз амалий маслаҳатларини бериб боради.

    Мадина, Мустафо ва Мубина Гулистонлик Тўлқин Тўраев ва Робия Тўраеваларнинг биринчи фарзандлари.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилоят

    соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот котиби.

     

    No date selected
    октябр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates