баннер
24 апр 2025
14:29

    Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади

    Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

    "Ўзгидромет" агентлигининг хабар беришича, эртага 15 апрель куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 24-29 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 32-37 даражагача бўлади.

    16 апрелда республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, республика ҳудудининг катта қисмида

    16 апрелда 20-25 даража, 17 апрелда 18-23о, 18 апрелда 16-21о бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади,

    17-18 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. 14-18 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 25-28 даража бўлади. 16 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 23-25 даража бўлади.

    17-18 апрель кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат аста-секин 17-20 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech