“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади

    Рақамлаштириш 22 апрел 2025 1255

    Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади.

    Ушбу портални ишга тушириш Президентнинг "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланди.

    Унга кўра, ушбу порталда:

    — “Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
    — “Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.
    — Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди.
    — Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.
    — Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.

    Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates