баннер
15 мар 2025
10:10

    Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан аризаларни қабул қилиш бошланди

    Дин ишлари бўйича қўмита Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули 7 март куни бошланганини эълон қилди.

    Қайд этилишича, аризалар 7 мартдан 7 апрелга қадар давом этиб, лицензия “Умра“ тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун якка тартибдаги лицензия сифатида юридик шахсларга тақдим этилади.

    Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

    • Ариза
    • лицензия талабгори томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Зиёрат» жамғармасига 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларнинг тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
    • Умра тадбирлари давомида зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузилган шартнома нусхаси;
    • Умра хизматлари кўрсатиш бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлигининг «Умра» лицензиясига эга бўлган ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнома нусхаси;
    • зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш бўйича авиакомпания (лар) билан тузилган ҳамкорлик шартномаси нусхаси;
    • тадбиркорлик субъектининг зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиши учун замонавий жиҳозланган бинода фаолият юритиши тўғрисидаги маълумот;
    • тадбиркорлик субъектининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

    Аризада қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши керак:

    • юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
    • тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, манзили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари.

    Аризани кўриб чиқиш учун йиғим — БҲМнинг 3 баравари (1 миллион 125 минг сўм), лицензия берилгани учун давлат божи — БҲМнинг 10 баравари (3 миллион 750 минг сўм) миқдорида тўлов қилиниши керак.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech