Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

    Фуқароларнинг эркин ва адолатли сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлашда Жамғарманинг ўрни алоҳида қайд этилди.

    15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомходжаев Сайлов тизимлари халқаро жамғарманинг (IFES, Вашингтон, Колумбия округи) Европа ва Евроосиё бўйича дастурлари мутахассислари билан учрашди. Учрашувда МСК раҳбари IFES вакилларига мамлакатда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бўлажак Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига тайёргарлик ҳақида маълумот берди. Фуқароларнинг эркин ва адолатли сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлашда Жамғарманинг ўрни алоҳида қайд этилди. IFES тажрибаси сайлов тизимини мустаҳкамлаш ва маҳаллий ресурсларнинг салмоғини кенгайтиришга ҳисса қўшади, бу эса ўз навбатида долзарб масалаларнинг истиқболдаги ечимларини топиш имконини яратади.

    Учрашувда томонлар Сайлов тизимлари халқаро жамғармасининг Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорлик йўналишлари ва уни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишди.

    IFESнинг Европа ва Евроосиё бўйича дастурлари катта менежери Энтони Бойер Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартибини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолар экан, Жамғарма мустақил сайлов комиссиялари фаолияти самарадорлигини оширишга, сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа дастурини амалга ошириш орқали миллий сайлов жараёнини қўллаб - қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    МСК салоҳиятини оширишда МСК аъзоларини ўқитиш орқали касбий этика тамойилларини илгари суриш, сайлов комиссиялари ходимларини сайлов жараёнини бошқаришга оид, сайловнинг очиқлигини таъминлаш ва барча сайловчиларга шароит яратиш каби барча масалалар бўйича ўқитиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайловчиларни рўйхатга олиш тизимини такомиллаштиришда техник ёрдам кўрсатиш йўли билан сайловчиларга овоз беришда қатнашиш имкониятини яхшилаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида томонлар МСК ва Жамғарма ўртасида янада тизимли алоқаларни ривожлантириш зарурлиги тўғрисида ўзаро фикр билдирдилар, деб хабар беради Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates