Ҳавола орқали аниқ вақтни кузатиб бориш мумкин

    Ўзбекистон миллий метрология институтида 2024 йилда ишга туширилган Вақт ва частота бирлиги миллий эталони ёрдамида ҳосил қилинаётган аниқ вақт маълумотларини кузатиш имкони яратилди.

    Ушбу аниқ вақт – Ўзбекистон миллий вақт шкаласи UTC (UZ) билан синхронлашган ва метрологик кузатилувчанлиги Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM)нинг Мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC)гача таъминланган.

    Рақамли трансформация даврида аниқ вақт маълумотлари юритилиши нафақат инсонлар кундалик ҳаётида балки иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам зарур омил ҳисобланади.

    Эндиликда юртимиз бўйлаб www.aniqvaqt.nim.uz ҳаволаси орқали Ўзбекистон миллий вақт шкаласи UTC (UZ) аниқ вақт маълумотларини кузатиб бориш мумкин.

    Ҳаволанинг мобил версияси ҳам ишга туширилган.

    Бу ўз навбатида Рамазон ойида рўзадорлар учун саҳарлик ва ифторлик вақтларини ҳам аниқ белгилаш имконини беради.

    Ҳавола синов режимида ишламоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates