Унда Ўзбекистон 53,45 балл билан 70-ўринни эгаллаб, 17 поғонага кўтарилди. Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни қўлга киритди.
Мазкур рейтинг ҳукуматнинг сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга тайёрлигини баҳолайди ва 40 та индикатор асосида тузилади.
Мамлакатнинг ушбу ютуқлари ҳукумат томонидан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” ҳамда бу соҳадаги изчил ислоҳотлар натижаси экани эътироф этилди.
Рейтингда Ўзбекистон Жанубий ва Марказий Осиё минтақасида Ҳиндистон ва Туркиядан кейин 3-ўринни эгаллади.