“Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди

    Лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси – 2 та электромобил берилиши ҳам режалаштирилган.

    Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.

    – “Бир миллион ўзбек дастурчиси” – Ўзбекистонда маҳаллий дастурчиларни тайёрлаш лойиҳаси бўлиб, лойиҳада ёшларни замонавий касбларга бепул онлайн курслар ташкил этилган ҳолда ўқитиш мақсад қилинган, – дейди Ш.Аҳматов. – Давлатимиз раҳбари ҳар доим таълимнинг мамлакат тараққиётидаги ҳал қилувчи ўрни ҳақида таъкидлаб келадилар. Юртимизда ёшларда таълимга қизиқиш ошиб бормоқда. Аммо асосий муаммо – нима ўқитиш ва айниқса, узоқ ҳудудларда ким ўқитиши каби масалаларда сақланиб турибди. Мазкур муаммонинг ечими сифатида IT йўналиши бўйича Ўзбекистон ва АҚШнинг "Coursera" платформаси ўртасида ҳамкорлик олиб борилмоқда. Ушбу ҳамкорлик орқали юртимизнинг энг олис қишлоқларидаги ёшлар ҳам дунёнинг етакчи университетлари ва компанияларидан энг юқори талабга эга бўлган курсларни онлайн ўқиш имконига эга бўлишмоқда. Бу жараёнда ёшларимизнинг ўз мақсадларига етишишлари учун қунт ва давомийлик муҳим. Курсларни тамомлаб, халқаро сертификат имтиҳонларидан ўтиш, уларга глобал меҳнат бозорига йўл очиб беради.

    Қайд этилганидек, Рақамли технологиялар вазирлиги IТ соҳасида таълим олаётган иқтидорли талабаларга “Coursera” таълим платформасида бепул ўқиб, халқаро IТ сертификатларга эга бўлиш имкониятини яратди. “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси 2025-2026 йиллар режасида халқаро IТ сертификатларни олганлар сонини 1 миллионга, профессионал халқаро IТ сертификатлар олганлар сонини эса 30 мингга етказиш мақсад қилинган.

    Қолаверса, лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси – 2 та электромобил берилиши ҳам режалаштирилган. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчига чет-элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 та ўқитувчига 10 млн. сўмдан пул мукофоти ва Топ-3 олий таълим муассасаларига пул мукофотлари берилиши кўзланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates