2021 йилда таклиф этилган ваканциялар рўйхатига 157,9 мингга яқин ҳайдовчи, 147,3 минг савдо менежери ва 145,7 мингта сотувчи ва кассир бўш иш ўринлари жойлаштирилди.
Шунингдек, етакчи ўринларни бухгалтер (87,2 минг), мижозлар билан ишлаш менежери (80,5 минг), омборчи, юк кўтарувчи ва қадоқловчилар (74,9 минг) эгаллади.
Энг кам талаб қилинганлар рўйхатида официант (21,5 минг), бош бухгалтер (21,4 минг), курьер (19,9 минг), тизим администратори (19,5 минг) ва адвокатлар (18,5 минг) кўрсатилди.
Сўнгги бир йил ичида ҳайдовчилик касби икки поғонага кўтарилиб, савдо бўйича менежерлар бўш иш ўринларини иккинчи ўринга сиқиб чиқарди. Муҳандислик касби бир йил ичида энг тез пасайишни кўрсатди — иккинчи ўриндан 15-ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда HeadHunter маълумотларига таяниб, “РИA Новости” хабар бермоқда.









