Ҳиндистонда юз берган бўрон оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди

    Ғарбий Бенгалия штати шимолидаги Жалпайгури округида якшанба куни юз берган бўрон оқибатида камида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди ва 367 киши жароҳат олди.

    Бу ҳақда The Times of India газетаси хабар бермоқда.

    Унга кўра, Майнагури ва Жалпайгури шаҳарлари катта моддий зарар кўрган. Алипор шаҳри метеорология бошқармасининг хабар беришича, шамол тезлиги айрим ҳудудларда сониясига 19,4 метрга етган. Майнагурида торнадо хавфи бор.

    Штат бош вазири Мамата Банержи қурбонлар ва жабрланганларнинг қариндошларига товон пули тўланишини айтди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates