Ҳудудларда давр талабига мос телекоммуникация ва почта хизматлари

    Мамлакатимизда 26 октябр 2020 1875

    Сирдарё вилоятидаги Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида, Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалласи, Оқолтин тумани Шодлик маҳалласи ҳудудларидаги янги ташкил қилинган массивларга қадар 63,36 километр оптик толали алоқа линиялари тортилди.

    Сардоба тумани Дўстлик маҳалласидаги 37 та, Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалласидаги 18 та ва Ҳақиқат маҳалласидаги 40 та янги қурилган кўп қаватли уйлардаги хонадонларга замонавий телекоммуникация хизматларини (телефон алоқаси, интернет, IP-телевидение хизматлари) кўрсатишни ташкил этиш мақсадида кўп қаватли уйлар орасига 2,87 километр алоқа қувурлари ётқизилди, 11,45 километр алоқа тармоқлари қурилди, 132 та 3168 портли замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилди.

    Оқолтин тумани, Саховат МФЙдаги 14 мактабга замонавий компьютерлар тақдим этилди. Информатика хонасида масофавий онлайн таълим ташкил этилди.

    Маҳалла ҳудудида қуриб битказилган кутубхонага замонавий компьютерлар тақдим этилди. Кутубхонада юқори тезликдаги интернет хизмати ҳамда Wi-Fi ҳудуд ташкил этилиб, китобхонлар учун Алишер Навоий Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига онлайн тарзда кириш имконияти яратилди.

    Шунингдек, яқинда Мирзаобод тумани «Навбаҳор» маҳалласи ҳудудида янги ва замонавий «Навбаҳор» почта алоқа бўлими фойдаланишга топширилди. Мазкур почта алоқа бўлими аҳолига замонавий почта хизматларини кўрсатиш ва қулайликлар яратиш мақсадида юқори тезликдаги интернет, компьютер ва инфокиоск қурилмалари билан таъминланиб, у ерда анъанавий почта хизматлари, тезкор почта хизмати, электрон пул ўтказмалари, даврий нашрлар сотуви, обуна ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан коммунал тўловларни қабул қилиш каби 40 дан зиёд хизмат турлари йўлга қўйилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates