Ҳудуднинг ишга солинмаган имкониятларини кўрсатиб берилди

    Давлатимиз раҳбари ҳудуднинг ишга солинмаган имкониятларини кўрсатиб берди. Масалан, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси.

    Йил бошидан Қорақалпоғистонга 1 миллион 300 минг сайёҳ ташриф буюрди.

    Лекин меҳмонхона ўринлари 2,5 мингга ҳам етмагани учун туристлар нари борса 1-2 кун вақтини Қорақалпоғистонда ўтказаяпти.

    Нукус шаҳрида жойлашган Аччиқ-кўл атрофидаги 20 гектарда турар-жой комплекси, замонавий меҳмонхона ва дам олиш масканларини ташкил қилиш мумкин.

    Нукус шаҳри ва туманидан ўтган Дўстлик канали ва Кегейлидаги “Кегейли” канали бўйида йирик савдо ва сервис мажмуаларини барпо қилса бўлади.

    Нукус шаҳрида жойлашган “Истиқлол” парки 5 йилдан буён ишламаяпти. Ушбу боғ хусусий шериклик асосида фойдаланиш учун берилса, тадбиркорлар 10 миллион доллар сармоя киритиб, замонавий парк барпо этиш таклифини берган.

    Амударё, Тўрткўл, Беруний, Хўжайлида туристларни жалб қилиш бўйича жуда катта салоҳият борлиги таъкидланди.

    Хўжайлидаги Самонкўл ва Бағман маҳаллаларида тадбиркорлар 10 миллион доллар инвестиция киритиб, 2 та паррандачилик комплексини ишга туширмоқчи.

    Тўрткўлдаги Уллибоғ маҳалласида 6 та тадбиркор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Уларга асосий темир йўлга уланиш учун ўз ҳисобидан 100 метр тармоқ тортишга рухсат берилса, қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 2 миллион долларлик экспорт қилишини айтмоқда.

    Беруний, Тўрткўл, Хўжайли ва Амударё туманидан ўтувчи “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов” йўли бўйидаги 140 гектар ерда 300 та савдо ва сервис объектини жойлаштирса бўлади.

    Элликқалъада 19 та маҳалла атрофида бозор йўқлиги учун Тўрткўл ва Беруний туманларига боришга мажбур. Бу маҳаллаларга яқин жойдан 10 гектар ажратилса, тадбиркор 5 миллион доллар инвестиция киритиб, замонавий бозор қурмоқчи.

    Шу каби кўплаб имкониятларни санаб, Президент Қорақалпоғистон туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини ошириш бўйича янги тизим бўлишини таъкидлади.

    Бунда, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар ойда ўзига бириктирилган биттадан вилоятга боради, улардаги яхши тажрибаларни ўрганади ва туманида жорий қилади. Тадбиркорларга ўз ҳудудидаги салоҳият ва устун жиҳатларни тадбиркорларга тақдимот қилади, камида 5 тадан ташаббускор топиб, ўз туманига олиб келади ва лойиҳани бошлайди.

    Ҳафтада бир кунни тўлиқ тадбиркор ва инвесторларга ажратиб, муаммосига ечим топади.

    Шунингдек, Қорақалпоғистон ҳудудлари билан бошқа вилоятлардаги туманлар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича ҳар йили инвестиция форуми ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates