Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

    25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирок этиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

    Табрикда уларнинг халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги катта хизматлари миннатдорлик билан эътироф этилди.

    Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни эл-юрт манфаатлари йўлида хизмат қиладиган халқчил ва профессионал тизимга айлантириш бўйича қилинган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар қайд қилинди.

    Давлатимиз раҳбарининг қутловида ички ишлар тизимидаги ўзгаришларнинг амалий натижасини халқимиз ўз кундалик ҳаётида доимо сезиши, ҳис этиши шартлиги таъкидланиб, тизим ходимларига эзгу тилаклар билдирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates