ИИВ Академиясида ахборот хавфсизлиги йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

    Курсантлар билан ўқув машғулотларини ўтказиш учун “Дастурий инжиниринг”, “Киберхавфсизлик лабораторияси” ва “Digital Forenzika” ўқув хоналари ташкил этилади.

    Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар вазирлиги Академиясида эксперимент тариқасида ахборот хавфсизлиги йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги 339-сон буйруғи қабул қилинган.

    Буйруқ билан ИИВ Академиясида 2022/2023 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган курсантлар орасидан эксперимент тариқасида “ахборот хавфсизлиги” йўналишида алоҳида ўқув гуруҳи ташкил этилиши белгиланди.

    Академия профессор-ўқитувчилари ушбу соҳада халқаро тажрибани ўрганиш ва малака ошириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг (Ҳиндистон, Туркия, Корея, Беларусь, Россия Федерацияси, Хитой ва бошқа) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ўқитилиши таъминланади.

    Курсантлар билан ўқув машғулотларини ўтказиш учун “Дастурий инжиниринг”, “Киберхавфсизлик лабораторияси” ва “Digital Forenzika” ўқув хоналари ташкил этилади.

    Шунингдек, курсантларнинг инновацион дастурий ва техник-дастурий ишланмалар яратишга оид илмий тадқиқот ишлари билан мунтазам шуғулланишлари учун “Cyber Academy” ва “Киберхавфсизлик” номли тўгараклар ташкил этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates