Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ҳудудий ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Р. “Яшилдиёр” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода ҳеч қандай ҳужжатсиз ўрнатилган музлаткич контейнеридан тижорат мақсадида фойдаланиб, жами 163 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.R.” МЧЖ масъул шахслари Чинобод кўчасидаги нотурар биносига ўрнатилган газ ҳисоблагичга қасддан шикаст етказиб, 191 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.