Имконияти чекланган шахслар учун 43 мингдан ортиқ ваучер шакллантирилди

    Ваучерга эга бўлган 22500 нафар фуқаро ўзига керакли маҳсулотларни буюртма қилган.

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул вакиллари томонидан янги тартибдаги ногиронликни белгилаш, инклюзив жамиятга эришиш ва ногиронлар учун бандликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Давлатимиз раҳбарининг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»даги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади. Мазкур амалиёт Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида амалга оширилади.

    — 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилди, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи Мирзобек Ниязов. — Ногиронликни белгилаш жараёнида автоматик тарзда муҳтожлик белгиланиб, керакли протез ортопедия мосламалари реабилитация қилишнинг техника воситалари учун ваучер шакллантирилади. Электрон тижорат ёки my.ihma.uzдаги шахсий аккаунт орқали муҳтож шахс керакли воситага буюртма бериши ва фойдаланиши мумкин бўлади. Май ойидан буён ҳозиргача ушбу тизим орқали 43 мингдан ортиқ ваучер шакллантирилди. Шундан 22500 нафар фуқаро ўзига керакли маҳсулотларни буюртма қилган. 17500 нафардан ортиқ фуқарога керакли воситалар етказиб берилган. Иш билан таъминлаш масалаларига тўхталадиган бўлсак, Бугунги кунга келиб ушбу тизимда 52 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари учун танлов эълон қилинди. Малака талабларига жавоб берган 3400 дан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди.

    Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ва спортга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тимидаги ишчиларнинг 10 фоизини ногиронлиги бор шахслар ташкил этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates