Индонезия аёллар имкониятларини кенгайтириш ва болаларни ҳимоя қилиш вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Ўзбекистон Индонезия Аёллар имкониятларини кенгайтириш ва болаларни ҳимоя қилиш вазирлиги билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.

    Таъкидланишича, жорий йилнинг 13 март куни Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Парпибаева Озода Нью-Йорк шаҳрида Индонезия аёллар имкониятларини кенгайтириш ва болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича вазир ўринбосари билан учрашди.

    Учрашувда Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг тегишли идоралари ҳамда жамиятлари иштирокида хотин-кизларнинг жамият ҳаёти ва давлат бошқарувидаги ўрнини кучайтириш бўйича Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро Англашув меморандумини имзолаш ҳамда 12-14 март кунлари «Осиё аёллар форуми»га иштирок этиш масаласи муҳокама қилинди.

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Индонезия аёллар имкониятларини кенгайтириш ва болаларни ҳимоя қилиш вазирлиги ўртасидаги қуйидаги йўналишлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади:

    • илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, иқтисодий, таълим, гуманитар, туризм ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
    • хотин-қизларнинг жамиятдаги ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги ролини оширишга кўмаклашиш;
    • миллий анъаналарни асраб-авайлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш;
    • халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг тадбирлари ҳамда форумлари доирасида ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилишда мунтазам учрашувлар ўтказиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш каби масалаларда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишилди.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates