Inha университети билан ҳамкорликда қўшма дастурлар амалга оширилади

    Таълим 9 октябр 2022 2851

    Корея Республикасида жойлашган Inha университети президенти Чо Мён Ву Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида АКТ вазири Шерзод Шерматов билан учрашув ўтказди.

    Маълумки, Тошкент шаҳридаги Inha университети 2018-2021 йиллар давомида Жанубий Корея тажрибаси асосида академик жараённи амалга оширган ҳолда «Компьютер ва дастурий инжиниринг» ҳамда «Бизнес ва логистика» йўналишларида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни амалга ошириб келяпти.

    Шундан келиб чиққан ҳолда, учрашув давомида Inha Университети билан чуқур музокараларга асосланган муҳим масалалар муҳокама этилди.

    Жумладан, Тошкент шаҳридаги Inha университетида онлайн даража дастурлари қўшма лойиҳасини ишга тушириш, бакалаврда янги талабгор таълим йўналишларини очиш, Университет ходимларини докторантура дастурига юбориш ва университет талабалари учун Inha грантини жорий этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

    «Дастлаб, Тошкент шаҳридаги Inha университетини ташкил этаётганимизда фақат сифатга ишлашни мақсад қилган эдик. Ҳозирга келиб ушбу университет таълим бериш бўйича Ўзбекистондаги энг яхши университетлардан бири бўлиб турибди. Сифатли кадрларни тайёрлашда Inha университети ўзини оқлаб келяпти», – деди АКТ вазири Ш. Шерматов учрашувда.

    Ўз навбатида, BPO йўналишида ҳам ҳамкорлик қилиш, ёшларни ушбу соҳага кўпроқ жалб қилиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates