"Картабоз" ўқувчиларнинг ота-оналарига жарима солинди

    Ижтимоий тармоқларда «Мактабми бу ёки қиморхона?» сарлавҳаси остида видео тарқалди.

    Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан баёнот билан чиқди.

    Аниқланишича, видеолавҳадаги воқеа 2024 йил 23 апрель куни Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-«Б» синф ўқувчилари томонидан тарих фани дарси чоғида содир этилган.

    Дарс жараёнига халақит қилиб, «картабозлик» қилган тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

    Ўқувчиларнинг ота-оналарига Маъмурий Кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди. 8-«Б» синф раҳбари Н.Б. га нисбатан интизомий чора кўрилди.

    "Сизлардан илтимос, фарзандингизнинг фақат мактабга бориши эмас, балки унинг папкасида нималар борлиги, кўча-кўйда кимлар билан ўртоқлиги, дарсларни қандай ўзлаштираётганлиги билан ҳам қизиқсангиз айни муддао бўлур эди. Уларнинг ўсмирлик даври ёшидаги ўзгаришлар, қизиқишларини назоратга олиш ва фарзандларимизга зарур шарт-шароитлар яратиш келгусида фақат етук инсонлар бўлиб улғайиши учун замин яратади, холос", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates