«Инсон ҳуқуқлари ойлиги» эълон қилинди

    Воқеа-ҳодисалар 5 ноябр 2021 2269

    Ҳар йили 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари куни бутун дунёда кенг нишонланади. Чунки 1948 йилнинг худди шу куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217А(III)-резолюциясига мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган.

    1950 йили БМТ томонидан ушбу муҳим санани Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланган.

    Мазкур халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг 1-моддасида: «Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак», деб эълон қилинган.

    Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 2-моддасида таъкидланганидек, «Ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва барча эркинликка эга бўлиши зарур».

    Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларни ўз ичига олган. Ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжат шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган.

    Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

    Жорий йилнинг 10 декабрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганига 73 йил тўлади.

    Шу билан бирга, яқинда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташкил топганига 25 йил тўлди. Миллий марказ 1996 йил 31 октябрда ташкил топган.

    Ушбу саналар муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан жорий йилнинг 10 ноябридан – 10 декабрига қадар «Инсон ҳуқуқлари ойлиги» деб эълон қилинди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
    Миллий маркази матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates