Инсонпарвар маърифатли жамият асосларини такомиллаштириш долзарб масала

    Мамлакатимизда 15 феврал 2023 1403

    Жорий йил 15 февралда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Инсонпарвар маърифатли жамият асосларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: амалиёт ва истиқбол» мавзусида илмий-назарий конференция ташкил этилди.

    Мазкур конференция ёшларимиз онгини радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби бузғунчи ёт ғоялардан ҳимоя қилиш масаласини илмий жиҳатдан муҳокама этиш ҳамда маърифатли жамият асосларини такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.

    Унда сенаторлар, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилари, экспертлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Ёшлар парламенти аъзолари, ёшлар етакчилари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида жамиятда ҳар қандай радикаллашув, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланиш, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўйилмаслик, бунинг учун барча биргаликда муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, фарзандларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича оила, маҳалла ва таълим масканларида иш олиб борилиши, бу борада алоҳида Миллий дастур қабул қилинишини маълум қилинган эди.

    Конференция давомида иштирокчилар ўз маърузаларида айни шу каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, мутахассислар томонидан «Ёшлар ва рақамли дунё: имкониятлар ва таҳдидлар», «Ижтимоий-маънавий муҳитни баҳолаш муаммолари, «Ёшларда қадриятлар мўлжаллари тизимида диний ёндашувларнинг ўрни», «Lifelong Learнинг парадигмаси ва ахборот жамияти дискурсида XXI аср таълимининг концептуал муаммолари», «Жадид тараққийпарварларининг халқ маорифи йўлидаги миллий дастури: динийлик ва дунёвийлик - педагогика ёхуд педология», «Диний экстремизм – жамият тараққиёти ва барқарорлигига таҳдиддир» ҳамда «Ёшлар ўртасида радикал ғояларга қарши курашнинг долзарб масалалари» каби мавзуларда маърузалар қилинди.

    Қизғин савол-жавоб ва муҳокамалар тарзида ўтган тадбирда инсонпарвар маърифатли жамият асосларини такомиллаштириш, маънавий маърифий ишларни янада ривожлантириш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди.

    Конференция сўнггида билдирилган тавсиялар қабул қилиниб, унда қайд этилган таклифлар жамиятнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган Миллий дастур лойиҳасига тақдим этиладиган бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates