Инвестиция муҳитини яхшилаш, соҳаларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишда ХМК яқин ҳамкор

    Инвестициялар 29 сентябр 2022 1429

    Жорий йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Вибке Шлемер билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида жорий қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши ҳамда янги инвестициявий ташаббусларни ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Таъкидланишича, ХМК амалдаги портфели банк, молия, энергетика, тўқимачилик, озиқ - овқат, кимё, мебель саноати, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш йўналишларида жами 480 миллион долларлик 28 та инвестиция лойиҳаси ҳамда мамлакатнинг молия ва энергетика соҳаларида ишлаб чиқилаётган 474 миллион долларлик 5 та лойиҳадан иборат.

    ХМК раҳбариятига молия бозорларини ривожлантиришда, агробизнес, транспорт, соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Сирдарё вилоятида 3 та қуёш электр станцияси ва 1500 МВт қувватга эга буғ - газ электр станциясини ҳамда Хоразм, Наманган ва Бухоро вилоятларида учта қуёш электр станцияларини қуриш бўйича халқаро тендерлар ўтказишда кўрсатилган техник ёрдам учун миннатдорлик билдирилди.

    Шунингдек, давлат корхоналари ва тижорат банкларини трансформациялаш ва хусусийлаштиришни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистонда иқтисодий ва таркибий ислоҳотларни амалга оширишда ХМКнинг маслаҳат ва техник ёрдамини жалб этиш масалалари муҳокама этилди. ХМК инвестиция муҳитини яхшилаш, соҳаларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек саноатни жадал ривожлантиришга қаратилган таркибий ислоҳотлар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

    Томонлар Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар доирасида, шу жумладан Wi-Fi дастурининг аёллар тадбиркорлигига қулай шарт-шароитлар яратиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates