Mолиялаштирилган лойиҳалар таҳлил қилинди

    Инновацион ривожланиш вазири бошчилигидаги делегация У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида бўлиб, молиялаштирилаётган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг бажарилиши, тегишли қарорларга асосан харид қилинган ва илмий лабораторияларда ўрнатилган замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар билан танишилди. 

    Сўнгги 3 йил мобайнида У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг моддий техник-базаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3365-сон қарорига асосан, Институт лаборатория биноси тўлиқ капитал таъмирланиб, замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Жумладан, лаборатория биносини таъмирлаш жараёнида ўта нозик илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини берувчи ISO 5 талабларига жавоб берувчи махсус “Тоза хона” (Cleanroom) барпо ҳам этилди.

    Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар харид қилинди ҳамда лабораторияларга ўрнатилди. Мазкур илмий асбоб-ускуналарнинг хариди учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан жами 2 млн. 404 минг АҚШ доллари ажратилиб, тўлиқ молиялаштирилди.

    Айни пайтда институтда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 5 млрд. 114 млн. 600 минг сўм бўлган жами 8 та (жумладан, 2 та фундаментал, 3 та амалий, 1 та инновацион ҳамда 2 та қўшма ҳамкорликдаги ҳалқаро) лойиҳалар бажарилмоқда. Ушбу лойиҳалар маблағларнинг камида 40 фоизи институт лабораторияларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга сарфланиши назарда тутилган. 2021 йилда ушбу маблағлар ҳисобидан институт илмий лабораториялари учун 2 млрд. 430 млн. сўмлик янги асбоб-ускуна, реактивлар ва сарфланувчи материаллар харид қилинди. Жумладан, 1 млрд. 150 млн. сўмга физик жараёнларни моделлаштиришга мўлжалланган замонавий суперкомпюьтер, 325 млн. сўмга Япониянинг Шимадзу фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган спектрофотометр ҳамда қатор янги русмдаги осцилографлар, ток манбалари, частотомерлар, частотали генераторлар ва бошқалар харид қилинди.

    Ташриф якунларига кўра, институтнинг янги лойиҳаларини молиялаштириш, моддий-техника базасини янада яхшилаш, ёш олимларни стажировкаларга юбориш каби масалаларни ўз ичига олган "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишилди.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates