"Ислом энциклопедияси"нинг биринчи жилди нашр этилди

    Тошкентда "Ислом энциклопедияси" биринчи жилдининг тақдимоти бўлиб ўтди

    Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида онлайн шаклда ўтказилган тадбирда профессор-ўқитувчилар, исломшунос олимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

    Онлайн-анжуманда кенг қамровли ва кўп жилдли "Ислом энциклопедияси" биринчи томининг яратилиш жараёни ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Қатор олимлар томонидан бу борада фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, мазкур энциклопедиянинг мазмун-моҳияти хусусида тўхталди.

    – "Ислом энциклопедияси" режа бўйича 20 жилддан иборат бўлади, – дейди М.Комилов. – Энциклопедияда 60 мингдан зиёд мақола ўрин олиши кутилмоқда. Кенг қамровли, академик нашрда динимиз равнақига ҳисса қўшган буюк шахсларнинг илмий фаолияти, ислом дини асослари, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, саҳоба ва тобеинлар, муҳаддис, фақиҳ, муфассирлар ҳақида 1000 га яқин мақола, атама ва сўз бирикмалари, безак материаллари, харита ҳамда чизмалар ўрин олган. Айрим шахслар, воқеалар, атамалар илк марта илмий муомалага киритилди. Аввал тайёрланган китоблардан фарқли равишда янги манбалар билан бойитилган.

    Дарҳақиқат, энциклопедия ўзининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларидан келиб чиқиб, илгари чоп этилган араб, турк, урду, форс, инглиз, немис ва француз тилларидаги Ислом энциклопедияларидан тубдан фарқ қилади. Китобни тайёрлашда юртимиз ва минтақа мусулмонлари учун анъанавий бўлган ханафий-мотуридийлик тамойилларидан келиб чиқиб ёндашилган. Мақолалар ёзилишида илмийлик ва холислик мезонларига амал қилинган. Мақолаларнинг аксарият қисми бирламчи манбалар – Қуръон, тафсир, Ҳадис, илмий-маърифий тадқиқотларга асосланган.

    Нашр ишларида юртимиз ва хорижлик исломшунослар, диншунос, филолог, манбашунос ва бошқа соҳа вакилларидан иборат 200 нафардан ортиқ муаллиф, 50 нафарга яқин тақризчи ва маслаҳатчи иштирок этди. Айни пайтда "Ислом энциклопедияси"нинг навбатдаги жилдлари бўйича ишлар давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates