Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан алоқалар янада мустаҳкамланади

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат аввалида кейинги йилларда Ўзбекистон ва ушбу нуфузли халқаро тузилма ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

    Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати хамда уларни барча йўналишларда янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Хусусан, томонлар таълим, фан, инновациялар, маданият ва иқлим ўзгариши масалаларида Ташкилотнинг доимий қўмиталари ҳамда ёрдамчи тузилмалари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

    Ҳусайн Иброҳим Тоҳа «Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик жараёнларини юқори баҳолаб, бу, ўз навбатида, Ислом олами, унинг маънавияти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий меросини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

    Учрашувда пойтахтимизда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Ташкилотнинг Истанбулдаги Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари маркази ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳамда бошқа йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates