Ислом Жасимов вафот этди

    Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилоятида туғилган. 1986-2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.

    1993 йилда «Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи», 2001 йилда «Шуҳрат» медали ва 2017 йилда «Дўстлик» ордени давлат мукофотлари ҳамда 2020 йилда – қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун «МДҲ Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги» медали билан тақдирланган.

    "Савдо-саноат палатаси жамоаси Жасимов Ислом Казимовичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади. Ислом Жасимов сўнгги манзилга 16 январь куни «Ислом ота» жомеъ масжидида пешин намози вақтида кузатилади", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates