Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

    Маълумотларга кўра, ҳужумга учраган бинода кўчирилган минглаб одамлар яшаган.

    Исроилнинг Ғазо сектори марказий қисмидаги Нусейрат лагерида жойлашган Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) мактабига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

    Унга кўра, ҳужумга учраган бинода кўчирилган минглаб одамлар яшаган. Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигининг хабар беришича, Нусейрат шифохонасига отишмадан жабрланган камида 50 киши жойлаштирилган.

    UNRWA Х (олдинги Тwitter) Исроил кучлари сўнгги 10 кун ичида унга алоқадор бешта мактабни нишонга олганини айтди ва халқаро ҳамжамиятни анклавдаги БМТ объектларини ҳимоя қилишга чақирди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates