“Иссиқ-совуқ қилиш” билан шуғулланиб келаётган шахс жавобгарликка тортилди

    “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Ш.Рашидов тумани “Олмачи” маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган Ш.Т. томонидан қонунбузарлик ҳолати содир этилгани аниқланди.

    Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, у туманнинг “Пастки Сулоқли” маҳалласида жойлашган, ҳали қурилиши якунланмаган ўқув маркази биносида ҳеч қандай расмий диний идора вакили бўлмасдан, тегишли рухсатномасиз диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузган ҳолда, моддий манфаат эвазига фуқароларни “иссиқ-совуқ қилиш” ишлари билан шуғулланиб келаётгани маълум бўлди.

    Текширув давомида ундан 54 000 сўм пул, 1 дона пичоқ, 1 дона қамчи, 1 дона кўзгу ва 1 дона ғалтак ип ва игналар асосли равишда расмийлаштириб олинди.

    Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201-моддаси 2-қисми асосида маъмурий баённома тузилиб, Ш.Рашидов тумани маъмурий судига юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates