Истеъмолчилар ҳисобига саксон миллиард сўмдан зиёд асоссиз даромад олинган

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан нархлар ва тарифларни назорат қилиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида иқтисодий тармоқ соҳаларида ўтказилган ўрганишлар натижасида истеъмолчилардан жами 80,1 миллиард сўмга яқин асоссиз даромадлар олинганлиги маълум бўлди. “Рақобат тўғрисида"ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари талаблирини бузиш бўйича 700 га яқин ҳолатлар аниқланган, жумладан:

    - танлов (тендер) савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш ҳолати 472 та;

    - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатларини тақиқлаш ҳолати 69 та;

    - биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш 32 та;

    - табиий монополия субъектларига ман этилган ишларни бажариш ҳолати 23 та;

    - устун мавқени суиистеъмол қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувларини тақиқлаш, акцияларни (улушларни) олишда монополияга қарши талабларни бузиш ва бошқа ҳолатларни ташкил этади.

    7 минг 500 га яқин фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниб, 35,3 млрд.сўм ортиқча даромад олинганлиги аниқлан ҳолатлар юзасидан, 3,8 млрд сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайтарилди. Қолган 31,5 млрд. сўмлик ортиқча олинган маблағ истеъмолчиларга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса энг кўп қонунбузилишлар 122 та ҳолатда Тошкент вилоятида, 68 та ҳолатда Тошкент шаҳрида, 57 та ҳолатда Наманган вилоятида аниқланган. Жиззах вилояти мисолида эса аниқланган 26 ҳолат юзасидан етти мингдан ортиқ истеъмолчиларга асоссиз ундирилган маблағлар қайтарилиб уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланган.

    Мисолларга эътибор қаратадиган бўлсак, Навоий вилоятидаги "Иссиқлик манбаи" ДУК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 36-банди талаблари бузилиши натижасида жами 9,2 млрд. сўм ортиқча даромад олганлиги аниқланган.

    “Жиззах ҲЭТК”АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Табиий Монополиялар тўғрисидаги Қонуннинг 16-моддаси талаблари бузганлиги оқибатида эса жами 3,8 млрд. сўм ортиқча даромад олганлиги аён бўлди ва истеъмолчиларга қайтарилган.

    Бундан ташқари, табиий монополия субъектлари сони 01.10.2023 йил ҳолатига 134 та бўлиб уларнинг асосий фаолиятларининг 11 та хизмат турлари бўйича мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Ушбу хўжалик юритувчи субъектларининг 65 таси (48 фоиз) давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобланса, 69 таси (52 фоиз) хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

    Жорий йилнинг 9 ойида 4 та хўжалик юритувчи субъект, яъни “UzGasTrade” АЖ, Наманган “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ, Тошкент вилоят “YEROSTIGAZ” AЖ, Тошкент шаҳар "UZBEKISTAN AIRPORTS CARGO" МЧЖ каби корхоналар табиий монополия субъекти, деб эътироф этилди. 4 та субъект — “Самарқанд бурғу асбоблари” АЖ, Қува “Иссиқлик манбаи” ИЧК, Қўқон “Иссиқлик манбаи” ИЧК ва “Tошиссиққуввати” ДУКлар ўз фаолиятини тугатганлиги сабабли ушбу мақоми бекор қилинди.

    Табиий монополия субъекти, деб эътироф этилган корхоналар рўйхати қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан табиий монополия субъекти ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бирлашган ахборот базасига киритиш, ушбу маълумотларни янгилаш, табиий монополия субъекти тўғрисидаги маълумотларни базадан чиқариш йўли билан амалга оширилган ҳақида расмий веб-сайтимиз ва ижтимоий тармоқларимиз орқали мунтазам маълумотлар бериб келинмоқда.

    Отабек УСМОНОВ,

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар

    ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates