Йиғилиш сўнгида, ҳудудларда замонавий инфратузилмага эга ва замон талабларига мос жиҳозлар билан таъминланган ўқ отиш бинолари бунёд этилиши, спортчилар замонавий ускуналар билан таъминланиши ҳамда келгусида ҳарбийлар ўртасида ўқ отиш спорт тури бўйича «Мерган кубоги» ва ёшлар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилишини маълум қилди.
Бундан ташқари федерациянинг асосий эътибори Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш ҳамда спортчиларимизнинг совринли ўринларни эгаллашига қаратилишини таъкидлади.