"Истеъмолчилар уйи": байрамга олтинсойликлар учун ажойиб туҳфа

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” ғоясини амалда рўёбга чиқариш, фуқаролик жамиятлари институтлари фаоллигини ошириш, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга оширмоқда.

    “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари асосида бугунги кунда 30 дан ортиқ туман ва шаҳарларда “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари қурилиб фойдаланишга топширилгани шулар жумласидандир.

    “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекси “Истеъмолчи кутубхонаси”, “Истеъмолчи қабулхонаси”, “Bооk cаfе” ва “IT-Markaz” кабиларни ўз ичига қамраб олади.

    Қайд этиш жоизки, Замонавий услубда қурилган, ўзига хос инновацион ечимга эга “Истеъмолчи кутубхонаси” фондидан 6 мингдан ортиқ китобларни ўзида жамлаган қонунлар, истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, газета-журналлар шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамлаш мақсадида Федерация ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 16 турдаги юридик адабиётлар туркуми ўрин олган.

    Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тантаналари арафасида Олтинсой туманида замонавий услубда қад ростлаган, ўзига хос инновацион ечимга эга “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплексининг фойдаланишга топширилгани ҳам туман аҳли учун ажойиб совға бўлди.

    Тадбирда сенат аъзолари ва ҳокимлик, вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Федерациянинг бу каби лойиҳалари вилоят аҳолиси истеъмолчилик борасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий негизи эканини қайд этиб, бу каби хизмат кўрсатиш объектлари вилоятнинг ҳар бир туманида қад ростлаши кераклигини алоҳида таъкидлади.

    Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган Федерациянинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бирлашмаси бир гуруҳ фаол ходимларига эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates