Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУКларнинг 2024 йилнинг I-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан вилоятнинг 10 та ҳудудида жойлашган МФЙдаги 1,1 млндан ортиқ истеъмолчиларга 18 млрд сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланганлиги ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (“NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУК) нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, ортиқча ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди, дейилади Рақобат қўмитаси хабарида.