Қайд этилишича, “Ўзсувтаъминот“ АЖ томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган нарх шакллантириш талаблари бузилганлиги аниқланган.
Бунинг натижасида “Ўзсувтаъминот“ АЖ томонидан 7 млрд сўмга яқин ортиқча даромад олингани маълум бўлиб, тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ корхона ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши натижасида 5 млрд сўмга яқин ортиқча даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.