баннер
15 апр 2025
05:34

    Автотураргоҳларда ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, хабар бериш сўралди

    Рақобат қўмитаси электрозаряд станцияси ёки автотураргоҳ жойида транспорт воситасини тўхтатгани учун ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, 1159 қисқа рақамига мурожаат қилишни сўрди.

    Қонунчиликка кўра, транспорт воситаларини сақлаш (тўхташ) учун тўлов ундириш махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади ҳамда белгиланган тарифларга мувофиқ бўлиши шарт, деб ёзади Қўмита ахборот хизмати.

    Қайд этилишича, электрозаряд станциялари ҳудудида тўхташ учун тўлов ундириш фақат операторда тегишли рухсатнома мавжуд бўлган тақдирдагина қонуний ҳисобланади. Агар ушбу хизмат кўрсатувчи субъект махсус рухсатномага эга бўлмаса, тўловларнинг ундирилиши қонунга зид деб ҳисобланади.

    Тўхташ (автотураргоҳ) жойларига қўйиладиган асосий талаблар:

    лицензиялаш:

    • операторлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва махсус рухсатномага эга бўлиши шарт;
    • ташкилий талаблар: автотураргоҳ жойлари белгиланган техник ва санитария меъёрларига мувофиқ ташкил этилиши зарур;
    • тарифларнинг очиқлиги: тўхташ учун тарифлар очиқ-ойдин, шаффоф бўлиши ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган чегаралардан ошмаслиги лозим;
    • машиналар сақланиши учун жавобгарлик: оператор автотураргоҳда қолдирилган транспорт воситаларининг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун масъулдир. Улар машинанинг ўғирланиши, бузилиши ёки шикастланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

    давлат назорати:

    • солиқ органи томонидан автотураргоҳлар фаолиятининг қонунга мувофиқлиги мунтазам назорат қилиб борилади;
    • солиқ мажбуриятлари: автотураргоҳ хизматини кўрсатувчи субъектлар ўз фаолияти учун белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаши шарт;
    • фаолиятни алоҳида ҳисобга олиш: агар юридик шахс автотураргоҳ хизмати билан биргаликда бошқа фаолият билан ҳам шуғулланса, ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши лозим.

    ердан фойдаланиш:

    автотураргоҳ фаолияти ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юритилиши шарт. Ердан ҳуқуқий асоссиз фойдаланиш қонунга хилофдир ва жавобгарликка сабаб бўлади.

    "Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига кўра, истеъмолчилар ўзларига тақдим этилаётган товар ва хизматларнинг санитария-гигиена, хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлишига ҳамда ўз ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит ва мол-мулки учун хавфсиз бўлишига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
    Агар сиздан электрозаряд станцияси ёки автотураргоҳ жойида транспорт воситасини тўхтатганингиз учун ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин", — дейилади хабарда.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech