Реклама қонунчилигини бузган туроператорлар жаримага тортилди

    Воқеа-ҳодисалар 21 феврал 2025 874

    Рақобат қўмитаси туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги устидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишларда Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 3 та “Ayub travel tours” МЧЖ, “Bilolbek travel” МЧЖ ва “Vodiy Siddiq Travel” МЧЖ туроператорлар томонидан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилганлиги ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, молиявий жарималар қўлланилди.

    Шунингдек, Наманган вилоятида яшовчи 6 нафар фуқаролар (Ш.М.Дехқонов, Б.Б. Бадиридинов, А.А.Абдуллаев, А.А.Ғоффоров, М.И.Авлияев, У. Ғ. Отабоев) томонидан ижтимоий тармоқлар орқали “Умра” зиёрати рекламаларида ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилди.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates