Италиянинг Сарсина шаҳрида I асрга оид Рим ибодатхонаси харобалари топилди

    Археологлар узоқ асрлик тарихга эга бўлган Сарсина шаҳрида янги кашфиёт қилишди.

    Антик даврда мазкур ҳудудда умбрлар яшаган. Бу халқ милоддан аввалги III асрда римликлар томонидан босиб олинган ва унинг ҳудуди Рим ҳукмронлиги остига ўтган.

    Кейинчалик Сарсина йирик қишлоқ хўжалиги марказига айланди. У, шунингдек, Рим драматурги Плавтнинг туғилган жойи сифатида ҳам танилган, унинг комедиялари тўлиқлигича бизгача этиб келган.

    Бугунги кунда шаҳарда Рим даври биноларининг қолдиқлари сақланиб қолган: жамоат ҳаммомлари, ибодатхоналар, мудофаа иншоотлари. Яқинда олиб борилган қазишмалар натижасида яна бир, яъни тўртбурчакли катта ибодатхона харобалари топилди. У милоддан аввалги I асрга тегишли экани тахмин қилинди, деб хабар беради mir24.tv.

    “Ушбу топилма муҳим археологик хазина бўлиб, у мазкур географик ҳудуднинг тарихи ва эволюцияси ҳақида қимматли маълумот бера олади”, деди Италия маданият вазири Женнаро Санджулиано.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates